• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари Сурхондарёда содир этилган мудҳиш жиноятларни муҳокама қилди

    Жорий йилнинг ўтган даврида Термиз туманида йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўлим билан боғлиқ қатор жиноятлар юз берди. Иккита мудҳиш қотиллик жинояти содир этилди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тумандаги Қорахон маҳалласида мазкур жиноятлар ҳамда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими, подполковник Х.Давлатов, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва туман прокурори, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи томонидан туман жамоатчилик вакиллари ва жиноят юз берган маҳаллалар аҳолиси иштирокида муҳокама этилди.

    Янги йилнинг 8 январь куни кеч соат 10:00 ларда Ж.Қурбонов Термиз тумани Шароф Рашидов номидаги маҳаллада яшайдиган собиқ қайнотасининг уйига маст ҳолда келиб, хонадон эгаларини чақиради. А.Шомирзаев ва отаси чиқиб келгач, орада зиддият пайдо бўлади. Шу пайт А.Шомирзаев ошхона пичоғи билан Ж.Қурбоновнинг орқа чап ва ўнг кўкрагининг пастқи қисмига уч марта уриб, жиддий тан жароҳати етказади. Жабрланувчи воқеа жойидан қочиб, ўттиз метрча юргач, йиқилиб, воқеа жойида вафот этади.

    Қорахон маҳалласида яшовчи Г.Жумаеванинг қасддан ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят ҳам маҳалла юзини ерга қаратди. Марҳума аёлнинг қизи шу йил 4 март куни туман ички ишлар идорасига мурожаат этиб, онаси Г.Жумаеванинг 14 февраль куни соат 12:00 ларда жияни коллеж талабаси I.Тўхтаева қасддан ўлдириб, турмуш ўртоғи Ш.Хурсандов билан бирга ҳовлисидаги молхонага кўмиб ташлаганини маълум қилади. Молхона кўздан кечирилганида Г.Жумаеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топиб олинади.

    Ҳар икки ҳолат бўйича ҳам Ўзбекистон Рспубликаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Сотволдиев ушбу жиноятларнинг юзага келиш сабаби ва омиллари хусусида фикр юритиб, жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторининг масъулиятсизлигига, уларнинг оилалар муҳитини атрофлича ўрганишда йўл қўйган лоқайдлигига эътиборни қаратди.

    «Бу жиноятларнинг содир этилиши учун ҳар иккала оилада ҳам носоғлом муҳит юзага келган. Лекин бундан хотин-қизлар қўмитаси ҳам, маҳалла фаоллари ва профилактика инспектори ҳам тўлиқ хабардор бўлмаган. Мазкур оилалардаги муҳитни чуқур ўрганмаган. Мамлакатимизда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларга қарши жиддий курашилаётган, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинаётган бир пайтда масъулиятсизлик мудҳиш қотилликни юзага келтирган. Албатта, жиноятга қўл урган шахсларга нисбатан қонун устуворлиги таъминланади. Бироқ, бундай ҳолатларнинг юз беришига бепарволик билан қараган шахслар виждони қийналмайдими?», – дейди Ш.Сотволдиев.

    «Жорий йилнинг ўтган даврида Термиз туманида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг кўпайгани ҳам ачинарлидир. Туманда содир бўлаётган аянчли бу ҳодисалар давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакилларини жиддий ташвишга солиши керак эмасми? Ахир, инсон тақдири билан боғлиқ бу ҳодисалар йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданияти пастлиги, етарли билимга эга эмаслиги ва йўл ҳаракати қоидаларини назар-писанд қилмаслик оқибатида келиб чиқмаяптими? Ҳайдовчиларнинг белгиланганидан юқори тезликда ҳаракатланаётгани, маст, шунингдек, кучли чарчоқ ва уйқу ҳолатида транспорт воситаларини бошқариш, тунги пайтларда айрим пиёдаларнинг спиртли ичимлик таъсирида ҳаракатланиши ҳам ана шундай фожеали воқелар билан якун топмоқда», — дейилади хабарда.

    Муҳокама чоғида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари чуқур таҳлил қилиниб, бу борадаги вазиятга холисона баҳо берилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳудуддаги айрим профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи ва маҳаллалар фаоллари, «Фидокор ёшлар отряди»нинг бундай вазиятни ўнглашда ўрни сезилмаётгани таъкидланди.

    Шу ўринда бир нарсани қайд этиш лозимки, ҳудудимизнинг осуда, ободлиги ва хотиржам ҳаёти учун барчамиз масъулмиз. Зеро, содир этилаётган жиноятлар ҳали айрим маҳаллаларда ана шу масъуллик туйғуси тўлиқ ҳис этилмаётганидан, жойларда ҳамон бепарволик қусури мавжудлигидан дарак бермоқда. Ваҳоланки, тинч, хотиржам яшаш учун нафақат кўча-куй балки, носоғлом муҳит шаклланаётган қўни-қўшнилар ва уларнинг фарзандларига ҳам бееътибор бўлмаслик лозим.

     

    02.04.2019, 12:43   Изоҳ (0)   27875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нишон туманининг «Балхияк» қишлоғига олиб борувчи йўл мутасаддиларни ташвишлантирмаяптими?

    02.04.2019, 12:32

    Сурхондарёда икки кунлик чақалоқни 2 минг долларга пулламоқчи бўлганлар қўлга тушди

    02.04.2019, 12:21

    Қашқадарёда алиментдан қарздор 3 нафар ота 15 суткага қамалди

    02.04.2019, 11:52

    Самарқанд туманидаги бир нечта боғчаларда текширув ўтказилди

    02.04.2019, 11:44

    Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактабларда Германияда яратилган немис тили дарсликлари синовдан ўтказилади

    02.04.2019, 11:21

    Тошкент кўчаларидан бирида ҳарбийлар ёшларга спорт майдончасини қуриб беришди (фото)

    02.04.2019, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.