Жорий йилнинг 1 апрель куни Самарқанд туман ҳокимлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқини химоя қилиш жамияти туман бўлими вакиллари томонидан 1, 19, 9, 13, 25, 33-мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилди., деб хабар берди «Zarnews».
Аниқланган камчиликлар бир дунё: мактабгача таълим муассасаларида сифатли ўқув жараёни етарли даражада ташкил этилмаган, паст малакали педагог кадрлар, шунингдек, соғлом ва тўғри овқатланиш ташкил этилмаган, санитар ҳолатлар талабга жавоб бермайди.
Самарқанд туман ҳокими Шуҳрат Жамолов раҳбарлигида туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари билан ўтказилган тезкор йиғилишда мактабгача таълим тизимидаги мавжуд долзарб муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди. Камчиликка йўл қўйган 3 нафар ходим вазифасидан озод этилди, 2 нафар ходимга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.
Мактабгача таълим муассасалари мудираларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 19 июль куни тасдиқланган «Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисида»ги Низом талаблари яна бир бор тушунтирилди. Барча бўғин раҳбарлари санитария қоидалари ва меъёрлари бузилган ҳолатда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Изоҳ (0)