Сурхондарё вилояти перинатал маркази Денов тумани бўлимида икки кунлик ўғил чақалоғини 2 минг долларга сотаётган Сабоҳат Ашурова (Исм-шарифлар ўзгартирилди) вилоят ички ишлар идораси тезкор ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тумандаги Остона маҳалласида яшовчи Сабоҳат бу ишни олдиндан тил бириктириб, тумандаги Янгиҳазарбоғ маҳалласилик Солия Жўллиева ва унинг мазкур бўлимда ҳамшира бўлиб ишлайдиган синглиси Нолия Жўллиевалар билан тадбирга жалб этилган мижозга пуллаётган пайтда ашёвий далил билан қўлга тушиб қолган. Икки минг доллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)