30 март, шанба куни «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Пако Алькасер Германия чемпионатининг 27-турида «Вольфсбург»га қарши ўйинда дублга эришди (2:0).
Испаниялик футболчи иккала голини ҳам учрашувнинг 90-дақиқасидан кейин урди. Opta’нинг хабар беришича, Алькасер Бундеслига тарихида битта мавсумда беллашувнинг қўшимча дақиқаларида 5 та гол урган биринчи ўйинчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи жорий мавсум 21 та ўйинда майдонга тушиб 16 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)