Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 2 нафар ҳайдовчининг жанжали акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ расмий муносабат берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 август куни Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида, 1976 йилда туғилган BMW русумли автомашина ҳайдовчиси М.Д. ҳамда Spark русумли автомашина ҳайдовчиси Т.И. содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Ҳайдовчилар машиналаридан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан йўлнинг қатнов қисмида жанжал кўтаришган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг майда безорилик ва ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармасликни назарда тутувчи моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)