Бангладеш пойтахти Даккадаги осмонўпар бинода юз берган ёнғин қурбонлари сони камида 25 кишига етди, дея хабар беради «Корреспондент».
Аввалроқ 19 киши ҳалок бўлгани ва 70 киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин 28 март куни Даккадаги бизнес кварталда жойлашган осмонўпар бинода юз берган.
Бангладеш ҳукумати, ёнғин, эҳтимол, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли юзага келган деб ҳисобламоқда.
Полиция тергов доирасида бино эгасини сўроқ қилади.
Изоҳ (0)