25 март, душанба Евро—2020 саралаш босқичида Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каллум Ҳадсон-Одои Черногорияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди (5:1).
«Челси» хавбеки расмий ўйинда Англия термаси асосий таркибида майдонга тушган иккинчи энг ёш футболчи бўлди, деб хабар беради Opta. У кеча майдонга тушган вақтда 18 ёш 139 кунлик эди.
Ушбу кўрсаткичда терма жамоанинг собиқ футболчиси Уэйн Руни етакчилик қилмоқда. У 2003 йилнинг апрель ойида Туркияга қарши ўйинда майдонга тушганда 17 ёш 160 кунлик бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)