«Зори России» санаториясида яшовчи ўн нафар Ўзбекистон фуқароси Ялта шаҳар касалхонасининг озиқ-овқатдан заҳарланиши юқумли касалликлар бўлимига қабул қилинди, дея хабар беради РИА Новости.
«Санаторийга яқин жойда объект қурилиши билан шуғулланаётган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кун нишонлаётган чоғда тез бузиладиган маҳсулотлар истеъмол қилгани оқибатида жабрланган. Бу мутлақо маиший ҳолат бўлиб, у тизимли характерга эга эмас», — дейди Ялта маъмурият раҳбари Алексей Челпанов.
Барча жабрланганларга «озиқ-овқат маҳсулотлари билан заҳарланиш» ташхиси қўйилган.
Челпановнинг сўзларига кўра, қурбонлар санатория ходимлари эмас: Санаторий қишки даврда санаторий таъминотини ушлаб туриш мақсадида бошқа объектларни қуриш билан шуғулланувчи 600 нафар Ўзбекистон фуқаросига турар жой тақдим этган.
Изоҳ (0)