Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади.
Шунингдек, Хива шаҳрида Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати (Ижод мактаби) ташкил этилади.
Ижод мактабига ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Изоҳ (0)