• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва БАА ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди (фото)

    Абу-Даби шаҳридаги «Қаср ал-Ватан» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари давлат мадҳиялари янгради.

    Шундан сўнг икки давлат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди.

    Шавкат Мирзиёев самимий қабул ва юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдириб, халқларнинг диний-маънавий қадриятлари муштарак экани, бу икки мамлакат ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги ҳамкорликни ривожлантиришга асос бўлишини таъкидлади.

    Бирлашган Араб Амирликлари тарихан қисқа даврда – эллик йилда саҳро қўйнида мў‘жиза яратиб, иқтисодиёт, инновация, савдо, молия ва туризм бўйича дунё марказларидан бирига айланганини, Ўзбекистон шу соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишдан манфаатдор эканини қайд этди.

    Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва давлатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 25 октябрда ўрнатилган. Яқинда икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди.

    Ўзбекистонда БАА инвестициялари иштирокида 107 та корхона фаолият юритиб келмоқда. Ушбу мамлакат фирма ва компанияларининг 28 та ваколатхонаси очилган. Улар асосан тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мева консервалари, полиграфия, улгуржи савдо, умумий овқатланиш тармоқлари, хизмат кўрсатиш йўналишларида иш олиб бормоқда.

    2018 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми қарийб 400 миллион долларни ташкил этган.

    Давлат раҳбари бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан ўсгани, лекин томонларнинг салоҳиятини ҳисобга олганда, етарли даражада эмаслигини таъкидлади. Шу боис музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Жорий йил 12 март куни Тошкентда бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши натижалари ижобий баҳоланди. Ҳукуматлараро комиссия олдига яқин йилларда ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, бунинг учун товар етказиб беришни кўпайтириш, хом ашёни қайта ишлаш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

    Икки мамлакат ўртасида туризм соҳасида ҳам улкан салоҳият бор. Амирликлар аҳолиси буюк алломалар мақбараларини зиёрат қилиш, табиат манзараларидан баҳра олишга орзуманд. Ўтган йили БААдан Ўзбекистонга келган саёҳатчилар сони 1,5 баробар ўсган.

    Президентнинг яқинда имзоланган фармонига мувофиқ, республикада Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди. Бу Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида нафақат туризмни ривожлантириш, балки савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

    Кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилинди. Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Умуман, ташриф доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилгани маълум қилинди.

    Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Самимий мулоқот чоғида сиёсат, инвестиция, хавфсизлик соҳалари юзасидан фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика ва инфратузилма йўналишида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, фан-технология ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

    Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати
    25.03.2019, 18:30   Изоҳ (0)   19421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Марказий Осиёда мева экспорт қилиш бўйича етакчи бўлди

    25.03.2019, 18:00

    Фарғонада 25 метрлик лаваш тайёрланди (фото)

    25.03.2019, 17:34

    Сурхондарёнинг Узун тумани Нуробод қишлоғидаги йўллар аҳволи (фото)

    25.03.2019, 17:22

    Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи тайинланди

    25.03.2019, 16:12

    Ўзбекистондаги бир қатор қўриқхоналар Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди

    25.03.2019, 16:10

    Абдулла Арипов Жарқўрғондаги мактабга ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди

    25.03.2019, 15:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.