Термиз шаҳрида жорий йилнинг 5—10 апрель кунлари ўтказиладиган халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан Термиз археология музейида бахши-шоирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Кўргазмада Сурхондарё вилоятида бахшичилик санъатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бахшиларнинг миллий кийимлари, дўмбиралари ва бошқа ноёб буюмлари намойиш этилади.
Жорий йилгача мамлакатда 28 нафар бахши Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бахши унвонига сазовор бўлди. Уларнинг 9 нафари сурхондарёлик бахшилардир. Кўргазмадан Қора Умиров, Шоберди Болтаев, Хўшбоқ Мардонақул ўғли, Абдуназар Поёнов каби Ўзбекистон халқ бахшилари, шунингдек, «Ниҳол» мукофоти совриндори Илҳом Норов ва бошқа кўплаб бахши-шоирлар ҳаёти, ижоди ҳамда фаолиятига доир қизиқарли маълумотлар жой олган.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросими шу йилнинг 27 март куни ўтказилади.
Изоҳ (0)