• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маркетинг ва бизнес: қадрдонларми ёки зўраки шериклар?

    8 апрелда Тошкентда ҳар йилги Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги бошланади. Ҳафталик тадбирлари мобайнида маркетинг ва реклама тўғрисида кўплаб мунозаралар ва тақдимотлар ўтказилади. Ушбу кенг миқёсдаги тармоқ ҳодисаси арафасида ташкилотчилар www.adweek.uz сайтига кирганларнинг энг оммавий саволларига жавоб беради.

    Нега Adweek ҳафталиги давомида бир вақтда иккита: маркетинг ва реклама бўйича конференция ўтказилади?

    Ҳаммага маълумки, реклама — бу маркетингнинг узвий қисми бўлиб, уларни ажратиш доимо баҳс-мунозарага сабаб бўлган. Аммо исталган корхонанинг маркетинг масалаларини фундаментал даражада ҳал қиладиганлар тушунадилар: реклама билан шуғулланишдан олдин бозорни ўрганиш, компания имкониятларини аниқлаш ва ривожланиш стратегиясини тўғри танлаш бўйича катта ишларни амалга ошириш керак бўлади. Реклама корхона маркетинг стратегиясини татбиқ этишнинг бир қисмигина, холос (у ҳам ҳар доим эмас). Лекин, шу билан бирга, савияли реклама кампанияси бозорда  муваффақиятли ўрин эгаллашнинг ва сотувлар жараёнининг ядросига айлана олганлигига кўпгина мисоллар мавжуд.

    Шу сабабли маркетинг конференциясининг дастури кўпроқ бизнесни, унинг ривожланиши стратегиясини ва бренднинг бозорда оптимал ўрин эгаллаши масалаларини ўрганиш масалаларини қамраб олади. Реклама конференцияси эса, ушбу бизнес-вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, энг самарали креатив ечимларни яратиш масалаларини батафсил кўриб чиқади. Замонавий дунё конференция ўтказиш тажрибаси ҳам шундай тақсимланиш йўлини тутади.

    Нега бу йил Adweek конференцияларида қатнашиш пуллик?

    Бепул ва пуллик конференциялар ўртасидаги фарққа батафсил тўхталадиган бўлсак, у асосан ташкилотчилар кўзлаган мақсадларда кўринади. Adweek конференциялари ташкилотчилари учун пуллик иштирок шаклига ўтилиши ҳам дастурнинг ўзи, ҳам конференция аудиторияси шаклланишининг янги бсосқичи бўлди. Таклиф этилаётган контент сифатини ошириш ва халқаро миқёсдаги экспертларни маърузачи сифатида таклиф этиш вазифасини ўз олдига қўйгач, ташкилотчилар қаршисида юксак мотивацияланган, олинадиган ахборот ва амалий билимларнинг қадрини ҳис этадиган аудитория шаклланиши масаласи юзага келди. Бунда конференцияга кириш нархи рамзий кўринишда бўлиб, маркетинг, реклама ва умуман бизнес соҳасида фаол иш юритувчилар учун ҳамёнбоп саналади.

    Қолаверса, амалда бепул конференциялар мутлақо бўлмайди. Ҳар қандай бепул конференция ташкил этилиши ортида шу тариқа ўзининг маркетинг ва реклама масалаларини ҳал этаётган компания, лойиҳа ёки бренд туради. Adweek спикерлари Ўзбекистонга ўз тажрибалари ва қимматли билимларини бизнинг мутахассисларимиз ҳамда маркетинг ва реклама соҳасига қизиқувчи ҳар ким билан ўртоқлашиш учун келадилар ва уларнинг аксарияти юртимизга биринчи бор ташриф буюради. Улар ўзларини, ўз компаниялари ёки мижозларини реклама қилмайдилар, интернетда эркин фойдаланишда учрамайдиган билимларни улашадилар. Хўп денг, бу анчайин қадрли ахборот манбаи ва унинг учун минимал, конференция чоғида ахборотни тўлақонли ҳамда самарали қабул қилиш ва фикр алмашишга шароит яратиш учун зарур миқдорда тўлов олинади.

    Иш кунида конференцияда қатнашиш ўзини қанчалик оқлайди?

    Аввало, маркетинг ва реклама конференциялари компанияларда стратегия ва илгарилатишга масъул мутахассислар учун мўлжалланган. Бу масалаларни ҳар доим ҳам одатий ва доимий усуллар билан самарали ҳал қилиб бўлмайди. Ҳар бир ўзини қадрловчи маркетолог, биринчи навбатда, бутун компанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилишда қатнашувчи мутахассисдир. Ва йилда бир мартагина мутахассисларимиз янги ғоялар ғамлаб олиш, воқеий муваффақият тарихлари билан танишиш, маркетинг ва реклама борасида бундай ҳажмда руҳланиш касб этиш имконига эга бўладилар. Қолаверса, буларнинг бари шу ерда, Тошкентда рўй беради ва бунинг учун узоққа бориш, бутун дунёдан семинарлар излаш ва соатлаб интернетда ўтириш зарур бўлмайди. Жаҳон миқёсидаги барча «юлдуз»ларнинг ўзи, бизнинг шароитимизга мослаштирилган контент билан бўлашиш ва иккита конференция давомида маҳаллий мутахассислар саволларига бевосита жавоб бериш учун, меҳмонга келадилар.

    ABC Show’даги жаҳоннинг энг яхши рекламалари билан танишиш нега зарур?

    Биринчидан, бу ноёб тадбир Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилмоқда ва шу сабабли, ноодатий формат кўплаб саволлар туғдирмоқда. Жаҳоннинг энг яхши рекламалари коллекцияси – бу нима ва ким учун?

    11 апрель, соат 18:30 да кино саройида энг яхши реклама видеороликлари кўрсатилади. Унда энг кўп тақдирланадиган реклама роликлари – дунёнинг 45 та етакчи фестивали ғолиблари намойиш этилади. Бу жаҳоннинг етакчи компаниялари, йирик жаҳон бозорларида муваффақиятли сотувлар тажрибасига эга халқаро креатив агентликларнинг муваффақиятли ишлари натижасини кўриш имкониятидир.

    Сифати ҳайратда қолдирадиган роликлар, катта экранда, мутахассислар изоҳлари билан – бу оқшомни бутун дам олиш кунларига татигулик ҳиссиётлар оғушида ўтказишнинг ажойиб ғояси бўлибгина қолмай, балки реклама «ошхонаси» сирларини билиш,  энг йирик жаҳон брендлари қандай сотишларини кўриш, реклама киносининг энг уста профессионаллари ишларидан лаззатланиш ва жаҳондаги энг яхши реклама ечимларидан илҳомланиш ҳамдир.

    Бу йил Маркетинг ва реклама кўргазмаси ўтказиладими?

    Мамлакатда ягона Маркетинг ва реклама кўргазмаси бу йил, анъанавий равишда, халқаро маркетинг конференцияси билан бирга, International Hotel Tashkent’да, 8—10 апрель кунлари ўтади. Кўргазмага кириш бепул.

    Сўзимиз якунида айтиш ўринлики, бизнес билан шуғулланадиган, тобора кучайиб бораётган рақобат шароитида ўзи ва ўз бизнесини ривожлантиришни, товар ва хизматларини илгарилатишни истайдиган, Ўзбекистонда маркетинг ва реклама соҳасининг келгуси тақдирига бефарқ бўлмаган барча-барчани Adweek ҳафталиги тадбирлари давомида ноёб билимлар, ҳиссиётлар ва таассуротлар уйғунлиги кутади.

    Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги ҳақида батафсилроқ ахборот, конференция дастури ҳамда кўргазма ва ABC show тўғрисидаги маълумотни www.adweek.uz сайтидан олиш мумкин. Биринчи Тошкент реклама фестивали тўғрисидаги барча ахборот  — www.tafest.uz чипталарни www.myticket.uz сайтида ҳарид қилиш мумкин.

    25.03.2019, 19:25   Изоҳ (0)   10048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда уч фуқаро оддий дори воситаларидан заҳарланди

    25.03.2019, 19:12

    Ўзбекистон ва БАА ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди (фото)

    25.03.2019, 18:30

    Ўзбекистон Марказий Осиёда мева экспорт қилиш бўйича етакчи бўлди

    25.03.2019, 18:00

    Фарғонада 25 метрлик лаваш тайёрланди (фото)

    25.03.2019, 17:34

    Сурхондарёнинг Узун тумани Нуробод қишлоғидаги йўллар аҳволи (фото)

    25.03.2019, 17:22

    Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи тайинланди

    25.03.2019, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.