Ҳиндистоннинг турли ҳудудларидан бўлган имомлар ва ислом олимлари бир қатор Ҳиндистон сайёҳлик операторлари билан биргаликда Ўзбекистонга сайёҳлик салоҳияти билан танишиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси хабар берди.
Ҳиндистон делегацияси 23 дан 28 мартгача зиёратчилар учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш учун Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлади.
Ҳиндистон делегациясининг сафари Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган.
Ҳиндистоннинг «Holiday Merchants» компанияси директори «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:
«Ўзбекистон сайёҳлик хизматларининг жаҳон бозорида етакчи ўрин эгаллаши учун улкан сайёҳлик салоҳияти ва бой тарихий-маданий меросига эга. 2019 йилнинг 21—23 февраль кунлари Бухорода бўлиб ўтган «Зиёрат туризми» бўйича биринчи халқаро форумида иштирок этиб, мен Ўзбекистоннинг зиёрат сайёҳлик марказларидан бири бўлишига ишончим комил бўлди. Шунинг учун биз Ҳиндистоннинг турли давлатлари учун мамлакатга сайёҳлик дастурларини ўтказиш учун янги сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқишга қарор қилдик. Ҳиндистонда Ўзбекистондаги исломий зиёратгоҳларни, хусусан, Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Имом ат-Термизий ёдгорлик мажмуаларини зиёрат қилишни истовчилар кўплаб топилади», — дейди Викас Хандурий.
Изоҳ (0)