22 март, жума куни футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи биринчи турида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Молдова дарвозасига битта гол урди (4:1).
Бу «Челси» ҳужумчиси учун мамлакат терма жамоаси таркибидаги 34-голи бўлди. Ушбу кўрсаткичда у Давид Трезегега етиб олди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Франция терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчилар
- Тьерри Анри — 51;
- Мишель Платини — 41;
- Давид Трезеге — 34;
- Оливье Жиру — 34;
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)