Таиланд қироли Maxа Вачиралонгкорн (Рама Х) «Ўрмон тўнғизлари» футбол жамоасининг 12 нафар футболчиси ва уларнинг мураббийи ўтган йили икки ҳафтача вақт ўтказган Тхам Луанг ғоридаги қидирув-қутқарув операциясида иштирок этган 187 кишини мукофотлади, деб хабар берди «ТАСС».
Мукофотланганлар орасида Буюк Британия, Австралия, Бельгия, Канада. Дания, Хитой, Германия, Япония, Украина ва Лаос фуқаролари ҳисонланмиш 115 нафар хорижликлар ҳам бор.
Уларнинг барчасига Дирекгунабхорн ордени топширилади.
«Таиланд ҳукумати хавф остида қолган кишиларга ёрдам бериб, хайрли иш қилган инсонлар ҳурматга сазовор эканлигини эътироф этади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)