Италиядаги «5 юлдуз» ҳаракати етакчиси Луижи Ди Майонинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати полицияга ўзи ва синфдошлари автобус ҳайдовчиси томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган 13 ёшли болага фуқаролик бериши керак, деб ёзади «Лига Новости».
Ди Майонинг айтишича, Рами Шехата синфдошларини қутқариш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган, бунинг учун у мамлакат бош вазиридан Рамига алоҳида хизматлари учун фуқаролик беришни сўрайди.
Боланинг оиласи Италияга Мисрдан кўчиб келган. Рами 2005 йилда Италияда Италияда туғилган, бироқ у ҳалигача туғилганлик ҳақидаги расмий ҳужжатларга эга эмас.
21 март куни автобус ҳайдовчиси томонидан ўғирлаб кетилган Миландаги мактаб ўқувчилари 13 ёшли синфдошлари Рами Шехта туфайли омон қолганини маълум қилган.
Рами телефонини яшириб қўйган ва юз бераётган ҳодиса ҳақида ота-онаси ва полицияга хабар берган.
Изоҳ (0)