21 март куни Бразилияда коррупцияга қарши кураш чоралари доирасида собиқ президент Мишель Темер ҳибсга олинди, деб хабар берди BBC.
У 2016—2018 йиллар давомида президентлик қилган. Собиқ президент бир неча жиноий ишлар иштирокчиси ҳисобланади.
Унинг ҳибсга олиниши шунчаки вақт талаб қилган бўлиб, президентлик дахлсизлиги муддати ўтиши кутилган. Темернинг ўзи эса айбсизлигини таъкидламоқда.
Темер Сан-Паулода ҳибсга олинган. У самолёт орқали Рио-де-Жанейрога етказилади.
Изоҳ (0)