Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Европа Иттифоқининг Brexit’га муҳлат бериш таклифини маъқуллади, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Тереза Мэйнинг таъкидлашича, энди британиялик парламентчилар бундай кейин қандай йўл тутиш ҳақида аниқ танловга эга.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқига аъзо 27 та мамлакат етакчилари, агар Британия парламенти Brexit шартларини ҳақидаги келишувни маъқулласа, мамлакатнинг ЕИдан чиқиб кетиш санаси 22 майгача кечиктирилиши мумкин, деган хулосага келган.
Агар келишув рад этилса, Британиянинг ЕИдан чиқиши 12 апрелгача кечиктирилади.
Изоҳ (0)