Оқ Уй Демократларнинг президент Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги музокаралар билан боғлиқ интервью ва ҳужжатларни беришдан бош тортди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Трамп администрацияси президентнинг дипломатик хабарлари махфий бўлиб, бу маълумотларни талаб қилиш Конгресснинг қонун доирадаги текширув фаолиятидан четга чиқишини айтган.
Хабарда айтилишича, Трамп Оқ Уй администрациясидан Путин билан бўлиб ўтган суҳбати тафсилотларини сир тутмоқда.
Хусусан, 2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган саммитда ўз таржимонидан ёзувлар қайд этилган қоғозни олиб қўйган ва администрация аъзоларига бўлиб ўтган воқеаларни муҳокама қилишни тақиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессида Трампга қарши янги оммавий текширув ишлари бошлангани ҳақида маълум қилинган. Демократлар партияси вакиллари янги текширув ишлари президентнинг импичментига олиб келиши мумкин, деган фикрда.
Изоҳ (0)