Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 96 ёшли ота ва уйда яшовчи бир нечта уй ҳайвонларини «ҳаёт учун яроқсиз» деб таърифланган шароитда яшаётгани аниқланганидан сўнг Калифорния штатида истиқомат қилувчи аёл ҳибсга олинди, дея хабар беради «ForumDaily».
Вентура шерифининг офисидан хабар берилишича, 14 март куни 65 ёшли Кетрин Энн Вандермейсен Ожай шаҳридаги уйида кекса одам ва уй ҳайвонлари билан ёмон муносабатда бўлганликда гумон қилингани учун ҳибсга олинган.
Полиция ходимлари дастлаб 13 март куни унинг Вандермейсеннинг 74 ёшли опаси учун етарли даражада парвариш қилинмаётганликда гумон қилиб, Вентура қишлоғидаги кекса фуқароларни ҳимоя хизмати томонидан текширув ўтказиш учун уйга ташриф буюрган.
Офицерлар уй ҳовлисига кирганда, Вандермейсен ва унинг синглиси уларни уйга киритишни истамаслигини билдирган ва «уйнинг барча яшовчилари яхши шароитда эканлигини айтган». Милиционерлар опа-сингилнинг 96 ёшли отасини кўриш истагини билдирган, лекин иккала аёл ҳам уни кўчага ногиронлар аравачасига олиб чиқишга рози бўлган ва офицерларни уйга киритишга истамаган.
Полиция эртаси куни уйга қайтиб келганида, уйнинг ҳамма жойида ҳайвонларнинг нажас ва сийдигини, уйнинг ҳамма ери ахлат билан тўла эканлигини аниқлаган. Уйдан саккизта ит, иккита қуён, мушук, тўтиқуш, 55 та каламуш олиб чиқилган.
Вентура округининг ҳайвонларни назорат қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, уйда яшовчи ҳайвонлар олиб чиқилганидан сўнг икки ётоқхона, девор, гараж ва ахлатларда 200—700 тагача йиртқич каламушлар борлиги аниқланган.
Изоҳ (0)