Хитой халқ республикаси етакчиси Си Цзиньпин мамлакат ҳукуматига Яньчэн туманидаги кимёвий заводдаги портлаш оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва портлаш сабабларини аниқлаш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Си Цзиньпин Цзянсу провинцияси маъмурияти ва мамлакатнинг бошқа тегишли органларига фожиа оқибатларини бартараф этиш ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш, қидирув-қутқарув ишларига ёрдам бериш ҳақида топшириқ берди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, давлат раҳбари фавқулодда ҳолат юз бериши ҳақида хабар бериш тизимини такомиллаштиришни ҳам тайинлади.
Изоҳ (0)