Акробат Олег Кольвах хавфли трюкни бажаришга қарор қилиб, хавфсизлик воситасисиз 1500 метр баландликда «pole dance» рақсини ижро этди, деб ёзади Sputnik.
Уни бу ҳаракатларни бажаришга ўғлининг ютуқларидан фахрланган онаси илҳомлантирган.
Йигит осмондаги шоуни ижро этишга бир йил тайёргарлик кўрган. Машқларни бажаришда у бир неча марта саросимага тушиб, нафас олиши қийинлашган. Лекин шунга қарамай, буни уддалаган.
«Мен дунёда биринчи бўлиб буни амалга оширдим. Хато қилишга ҳаққим йўқ эди. Бундан олдин бўлган барча нарсалар — эртак. Фақат мен ва ҳаётим бор эди ва биз буни уддаладик!», — деб ёзган йигит ўзининг ВКонтакте’даги саҳифасида.
Ёз ойида Олег Гиннесс рекордлар китоби учун ўз рақсини такрор ижро этиш ниятида.
Изоҳ (0)