Хитойнинг Хубей провинциясида машина бир тўда одамлар устидан ҳайдаб кетиши оқибатида камида олти киши вафот этди, деб хабар берди «Газета.ru».
Қайд этилишича, яна етти киши яраланган.
Ҳодиса Сзаоян шаҳар округининг Тайпин қишлоғида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган полиция машина ҳайдовчисини отиб ўлдирган.
Ҳозирда ҳайдовчининг мақсадлари номаълум, бироқ ҳуқуқ-тартибот органлари бу қасддан амалга оширган, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)