Forbes энг кўп даромадга эга бўлган россиялик миллиардерлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Миллиардерлар рейтингидан фарқли равишда, ушбу рўйхатда активлар сотилиши ёки дивидендлар тариқасидаги реал маблағлар ҳисобга олинади.
Алишер Усмонов мазкур рўйхатда 1,1 миллиард доллар даромад билан бешинчи ўринни эгаллади. Ушбу сумма «Металлоинвест»дан олинган дивидендлар ва Лондоннинг «Арсенал» футбол клубидаги улушнинг сотилиши натижасида ҳосил бўлган.
Маълумот учун, Алишер Усмонов энг кўп даромадга эга бўлган россиялик миллиардерлар рўйхатида ўтган йили ўнинчи ўринда қайд этилганди.
Изоҳ (0)