Қозоғистонда «Қозоқ гўзали —2019» танлови ғолиблари аниқланди, деб хабар берди «Tengrinews».
Ушбу эътироф учун мамлакатнинг турли вилоятларидан 18 нафар қиз беллашди.
Ушбу лойиҳа иштирокчисига айланиш учун нафақат ташқи гўзаллик, балки қозоқ халқи урф-одатлари бўйича билимга ҳам эга бўлиш талаб этилади.
Асосий талаб эса давлат тилини мукаммал билиш ҳисобланади.
Павлодарлик Сония Темирхонова танловнинг мутлоқ ғолиби бўлди. У гўзаллик танловининг республика босқичида Павлодар номидан иштирок этган эди.
Танловнинг биринчи ўрнини Ойхоним Ўринбекоба, иккинчи ўрнини Анна Вайдурова, учинчи ўрнини Сая Турсинбекова қўлга киритди.
https://www.instagram.com/p/BvMjUMQBrJj/
Изоҳ (0)