17 март куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида 6,8 килограмм вазнга эга чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Қизча штат тарихидаги энг оғир вазнли чақалоқ сифатида эътироф этилмоқда.
«Мен туғилажак болам йирик бўлишини билардим, фақат бу даражада бўлишини кутмагандим», — дейди қизчанинг онаси Жой Бакли.
Бакли ва унинг турмуш ўртоғи учинчи марта ота-она бўлди. Бўйи 59 сантиметр келувчи чақалоққа Ҳарпер дея исм қўйилди.
Штат маъмурияти Ҳарпер шу вақтга қадар рўйхатга олинган чақалоқлар орасида энг вазни оғири ҳисобланишини маълум қилган.
Ҳозирда Ҳарпер туғуруқхонада, шифокорлар назоратида қолмоқда.
Изоҳ (0)