Майкл Жексон ва Уитни Хьюстон билан ҳамкорлик қилган америкалик қўшиқчи Делла Майлз концертлар билан Истанбулга ташрифи чоғида Исломни қабул қилди, дея хабар бермоқда «Islam Today» нашри.
У бир йил давомида Исломни ўрганиб келган. Унинг айтишича, мусулмонликни қабул қилишига Янги Зеландиядаги теракт туртки берган.
«Кўп мамлакатларда исломофобия ўлат мисоли тарқаляпти. Бунга мисол – Янги Зеландиядаги теракт. Томирлардаги қон қотиб қолди, юрак парча-парча бўлди... Бундай нарсалар сабрли бўлишни, меҳр-шафқатнинг йўқлигидан юз беради, Ислом дини эса бундай нарсаларнинг акси. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ёнида ухлаб қолган мушук воқеасини эсланг. Пайғамбар мушукни безовта қилмаслик учун кийимининг бир қисмини кесиб ташлаганлар. Мен ниҳоят Исломга киришга қарор қилганимдан жуда бахтлиман. Бу – Яратганнинг бебаҳо совғаси», – деди Делла .
Изоҳ (0)