2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБга йирик суммадаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
2018 йил июль ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида шаҳарнинг Авлиёота кўчасида яшовчи Г.А. исмли аёл Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида яшовчи Ж.Қ. ва унинг танишларини Жанубий Кореяга ишга юборишда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан Ж.Қ.дан жами 14 900 АҚШ доллари олади.
Бироқ орадан шунча вақт ўтишига қарамай, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Г.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)