Наврўз байрами арафасида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топширилди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
«Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий-маиший шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Мана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида Фарғона шаҳрида қурилган 30 хонадондан иборат замонавий кўп қаватли уйларнинг ўз эгаларига топширилиши фикримизнинг амалдаги ифодаси бўлди», — дейилади хабарда.
Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, иштирокчилар томонидан қизғин ўтказилди.
Изоҳ (0)