Намангандаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 6 тоннали сумалак дошқозонга солинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Тадбир ташкилотчиларидан бири Мавлуда Жўрабоевага кўра, 19 март куни тонгда увитилган буғдой чиқариб олинган. Тушдан кейин қозон тайёрланиб, сумалак қуйиш бошланган, кечки пайтга келиб тўлиқ қозонга тушиб бўлган.
21 март куни тунги соат 01.00 да сумалак дамланади. Соат 9.00 да эса очилади ва халққа тортиқ қилинади.
Тадбирга машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий бош-қош бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда тайёрланаётган мегасумалак Гиннес рекордлар китобига киришга даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)