• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамаши туманида 125 йиллик чинорлар ноқонуний кесиб кетилгани айтилмоқда

    Қашқадарё вилояти, Қамаши туманининг «Бойбўри» маҳалла фуқаролар йиғини «Бойбўри» қишлоғида 125 йиллик 10 туп чинор дарахти кесиб кетилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Қамаши туманининг «Бойбўри» қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари берган маълумотга таяниб, «Дарё» мухбири маълум қилмоқда. Аҳолининг айтишича, чинорларни водий вилоятларидан келган 2 та «Фура» юк машинасига ортиб кетишган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Тушдан сўнг 15:00 да чинорларни кесишни бошлашиб, ярим кечаси соат 3-4 да юкларни ортиб олиб кетишди, — дейди мурожаатчи «Дарё» мухбири билан мулоқотда. – Мен ўша куни туман ҳокимининг шахсан ўзига телефон қилиб бу ҳақда хабар бердим. Аммо эътиборсиз қолдиришди.

    Мурожаатчининг маълумот беришича, чинорларни 15 март куни кесишган. Чинорлар диаметри 160–170 сантиметрни ташкил қилгани айтилмоқда.

    — Чинорларни бундан 3 кун олдин (Мурожаатчи билан 18 март куни суҳбатлашилган) кесиб кетишди, — дейди мурожаатчи. — Улардан нима учун дарахтларни кесишаётганини сўраганимизда, ҳаммаси қонуний ҳал этилганини айтишдию, аммо дарахтларни кесишга рухсат берилган рухсатномасини кўрсатишолмади. Агарда қонуний бўлса, қаерга ва қанча маблағ ўтказишганини сўрадик. Жавоб беришмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг билдиришича, чинорлар кесилаётганлиги ҳақидаги хабарга туман ҳокими бефарқ қарагач, аҳоли Президент порталига ҳам мурожаат қилган.

    — Туман ҳокимлиги эътибор бермагач, порталга ҳам мурожаат қилдик, — дейди суҳбатдошлар. – Мурожаатимизга мувофиқ 18 март куни вилоят экологиядан 3 нафар вакил келиб кетди. Ўрганишди, далолатнома ҳам тузишди. «Дарахтларни ноқонуний кесишган бўлса, жавобгарликка тортамиз», – дейишди.

    Ҳолат ҳақида хабар топгач, масалага ойдинлик киритиш мақсадида вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан боғландик. Масъуллар «Бойбўри» қишлоғида ҳақиқатдан ҳам чинорлар кесиб кетилганлигини тасдиқлади, аммо кесилган чинорлар 10 туп эмас, 9 туп эканлигини айтишди.

    — Президент порталига қилинган мурожаат бўйича 18 март куни Қамаши туманининг Бойбўри қишлоғида бўлдик, — дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъули Азизбек Қурбонов. – Ҳақиқатдан ҳам йўл бўйидаги 9 туп кўп йиллик чинор бундан 3 кун илгари кесиб кетилганлиги аниқланди. Лекин ким, нима мақсадда кесиб кетгани ҳали номаълум.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мутахассис фикрига кўра, чинор дарахти танасининг қалинлиги дарахт ёшидан дарак берар экан. Азизбек Қурбонов аҳоли вакилларининг чинор дарахтлари танаси диаметри 160–170 сантиметрни ташкил қилар экан деган гапларини тасдиқлаган бўлса-да, кесилган чинорлар ёши борасида аниқ гап айтолмаслигини билдирди.

    Мурожаатчилар юборган расмларда бир неча кесилган дарахтларнинг ўрни акс этган бўлиб, илгари ўрнида қалин чинорлар бўлганлиги кўриниб турибди. Сурат билан бирга тақдим этилган видеода ҳам чинорнинг қулатилганлиги акс этган бўлиб, чинор танаси анча қалинликда эканлиги яққол сезилади.

    Бойбўри қишлоғида чинорлар кесилгани ҳақида хабар берган аҳоли вакилларининг қўшимча қилишича, бундан аввалроқ Чимқўрғон томонда ҳам 20 туп чинор кесиб кетилган.

    Мурожаатчиларнинг туман ҳокими мурожаатимизга эътибор бермади, деган гапидан келиб чиққан ҳолда, Қамаши туман ҳокими Шерали Санаевнинг бу борадаги фикри билан қизиқдик. Ва туман ҳокимига қўнғироқ қилдик. Ким эканлигимиз ва нима мақсадда телефон қилганимизни билгач, ҳоким тез орада мутахассислар биз билан боғланиши ва бу борада расмий маълумот беришини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироздан сўнг «Дарё» мухбирига қўнғироқ қилган Қамаши туман экология ва атроф муҳитни муҳафаза қилиш бўлими бошлиғи Насибали Намозов чинорлар ҳақиқатдан ҳам қонуний тартибда кесилганлигини айтиб, 19 март куни соат 9:00 да тегишли ҳужжатларни тақдим этишини билдирди. Аммо айтилган муддатдан 24 соатдан ортиқроқ вақт ўтиб кетган бўлса-да на туман ҳокимлигидан на Насибали Намозовдан дарак бўлди.

    Ўйлаймизки, тез орада мутасаддилар очиқ қолаётган саволларга жавоб беришади.

    20.03.2019, 12:37   Изоҳ (0)   29998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекциясида янги тайинлов амалга оширилди

    20.03.2019, 12:26

    Шавкат Мирзиёев Тунис президентини Мустақиллик куни билан табриклади

    20.03.2019, 11:52

    Ўзбекистонда 2019 йилда 370 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилади

    20.03.2019, 11:44

    Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида 44-ўринни эгаллади

    20.03.2019, 11:30

    Самарқандда Наврўз куни бир қатор кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади

    20.03.2019, 10:57

    Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири байрам кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади

    20.03.2019, 08:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бундай велодром Ўзбекистонда биринчиси: 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 16:55

    Енгил дофамин: нега ижтимоий тармоқларга қизиқишимиз йўқолиб боряпти?

    Гаджетлар | 18 август, 16:55

    Фарғонага Хитойдан 24 дона автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:40

    “Тинчликдан кейин ҳам Россия билан урушга тайёр туриш керак” — Украина армияси қўмондони

    Дунё | 18 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:12

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпионликка эришган 16-жангчига айланди

    Спорт | 18 август, 16:10

    “Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 18 август, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.