Ҳукумат қарори билан Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекциясида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Унга кўра, Музаффар Рахимджанович Расулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Улугбек Нармаматович Жавлиев, Зафар Зоирович Саидов ва Икромжон Файзуллоевич Хамраев инспекция бошлиғининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуйи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуйи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)