Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги учинчи сектор ҳудудида кам таъминланган оилаларнинг 6 нафар фарзандига суннат тўйлари ўтказиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, туманнинг «Нурафшон» маҳалласидаги 2, «Қуллуқтол» маҳалласида эса 4 оиланинг уйида байрам қўшалоқ бўлди.
— Ўғлим Бобуржоннинг тўйини ўтказишга бироз қўлимиз калталик қилаётганди. Сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинига раҳмат, шу аҳволимизни пайқашибди. Тўй қилиб, табриклаб, совға-саломлар бериб кетишди, — дейди «Нурафшон» МФЙда истиқомат қилувчи Луқмонжон Жўраев.
Тўйболаларга велосипед, уларнинг ота-оналарига гилам совға қилинди. Болажонларнинг ҳар бирига туман ИИБ томонидан 500 минг сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди.
Изоҳ (0)