• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолатидан норозилик билдириб, мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди

    Шавкат Мирзиёев 20 март куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда ўтган икки ойда бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Давлат раҳбари хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати умуман суст кетаётганини таъкидлаб, мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Айрим тармоқ ва ҳудудларда чет эллик инвесторларга тақдим этиш учун аниқ ҳисоб-китобларга асосланган лойиҳалар бўйича таклифлар йўқлиги танқид қилинди.

    Президент тегишли вазирлик ва ҳокимликлар олдига аниқ ва қатъий вазифалар қўйди. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига энергетика, нефть-газ, кимё, машинасозлик, электр техникаси, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этиш бўйича инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш топширилди.

    Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича зарур майдонга айланмагани қайд этилар экан, тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш бўйича ҳар бир комиссиянинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Молия вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги тузилган эди. Йиғилишда мазкур агентлик фаолиятини ташкил этишга ҳам эътибор қаратилиб, мутасаддиларга транспорт, энергетика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат-хусусий шериклик асосида чет эл капитали иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

    Янги тузилган Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш ишларини жадаллаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

    Юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича чет эл сармояларини жалб этиш учун хорижий давлатларда тақдимотлар — роуд-шоулар ўтказиш зарурлиги айтилди.

    Бу йилги Инвестиция дастурига мувофиқ, марказлашган маблағлар ҳисобидан 3 мингга яқин объектда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

    Президент молиялаштириш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни тезроқ якунлаб, қурилиш ишларини қисқа муддатларда бошлаш бўйича ҳам топшириқлар берди.

    Бундай дастурларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш мақсадида лойиҳа институтларини бошқаришга хорижий тажрибани кенг жорий этиш кераклиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудларда ишлаб чиқариш соҳаларига инвестиция жалб қилиш аҳволи талабга жавоб бермайди. Ваҳоланки, мамлакатга кўп миқдорда фармацевтика ва гигиена воситалари, озиқ-овқат товарлари, болалар кийимлари импорт қилинмоқда. Аслида бундай маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун жуда катта имкониятлар мавжуд.

    Шу боис, Президент вазирлик ва идоралар раҳбарларига ўзларига бириктирилган ҳудудларга чиқиб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун инвесторларни ҳудудларга, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналарга жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

    Халқаро молия институтлари маблағларини ўзлаштириш ҳолатига эътибор қаратилар экан, бу борадаги йиллик режани бажаришда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш, Сув хўжалиги вазирликларида қолоқлик мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Баъзи жойларда зарур инфратузилма йўқлиги инвестициялар жалб этишга тўсиқ бўлаётгани, лойиҳалар учун ер ажратиш, электр энергияси, газ, сув ва канализация тармоқларига уланишда муаммолар борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва саноат, Инвестиция ва ташқи савдо вазирликларига ҳудудларнинг инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    20.03.2019, 20:59   Изоҳ (0)   27024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Саха Республикасидаги вазият юзасидан ахборот берди

    20.03.2019, 19:28

    Наврўз куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

    20.03.2019, 19:02

    Ўзбекистонда 9 та банкнинг валюта биржаси савдоларидаги иштироки тўхтатиб қўйилди

    20.03.2019, 18:49

    Тошкентдаги Наврўз байрами тадбирлари дастури эълон қилинди

    20.03.2019, 18:36

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди

    20.03.2019, 18:30

    Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва унинг ўринбосарлари тайинланди

    20.03.2019, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туғма юрак нуқсони билан туғилган, Америкага атиги 20 доллар билан келиб, миллиардерга айланган Арнольд Шварценеггернинг мураккаб ҳаёт йўли

    Шоу-бизнес | 30 июл, 20:40

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    Ўзбекистонда учта банкни хусусийлаштириш кейинги йилларга қолдирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 20:27

    Расман. Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси (видео)

    Спорт | 30 июл, 20:18

    Павел Дуров “crypto” username учун 25 млн доллар таклиф этилганини маълум қилди

    Дунё | 30 июл, 20:10

    “Реал”нинг янги футболчисига мавсумолди машғулотларда қатнашишга рухсат берилмади

    Спорт | 30 июл, 19:58

    Германия АҚШ божхона тўловлари туфайли йилига 30 млрд евродан кўпроқ зарар кўриши мумкин

    Дунё | 30 июл, 19:55

    Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.