• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Термизда тадбиркорнинг бино-иншооти бузилган эди. У икки йилдан буён судма-суд сарсон

    ЎзАда сурхондарёлик тадбиркорнинг ўзини қийнаётган масала билан судма-суд сарсон бўлаётгани ҳақидаги мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида бўлгани каби, Сурхондарёда ҳам вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Термиз шаҳрида бунёд этилаётган кўп қавватли уй-жойлар, деҳқон бозори ва савдо комплекслари, замонавий истироҳат боғлари ва бошқа ижтимоий объектлар халқ турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқдаки, бундан аҳоли мамнун бўлмоқда.

    Афсуски, ана шундай улкан хайрли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, баъзи мутасаддиларнинг кўр-кўрона хатти-ҳаракатлари, масъулиятсизлигидан айримлар, айниқса, тадбиркорлар жабр кўрмоқда.

    Судма-суд сарсон бўлаётган тадбиркор нима дейди?

    Термиз шаҳар ҳокимиятининг 2017 йил 29 майдаги К–1054-қарори билан Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Аҳмат Нур Сайроб» фермер хўжалигининг Термиз шаҳрининг аҳоли гавжум нуқтасидаги Р.Соатов кўчасида жойлашган 500 ўринли тўйхона, 200 ўринли ошхона ва савдо дўконлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун буздирилган. Тадбиркорга тегишли буздирилган иншоотлар ўрни – 1,302,05 квадрат метр ер майдони Термиз шаҳар ҳокимиятининг 2017 йил 22 апрелдаги 713-сон қарори билан «Сурхон ипаги» МЧЖга берилган.

    «Бир пайтлари ушбу ҳудудда эски Сурхон заводининг ётоқхонаси жойлашган эди. Атрофида ахлатхона, 4 дона ярим қуриган дарахтдан бўлак ҳеч вақо йўқ эди. Биз у жойни қонуний сотиб олганимиздан кейин ўтган вақтлар мобайнида атрофини ободонлаштирдик, ижтимоий объектлар барпо этдик. Кейинчалик банкнинг 200 миллион кредити ва ўз маблағларимиз ҳисобидан тўйхона қурдик. Савдо нуқтамизда 20 нафарга яқин ишчи доимий иш билан таъминланган эди. Термиз шаҳар ҳокимининг 2017 йил 2 июндаги 430/01-39-сонли огоҳлантириш хати билан бузиб ташланди. 2017 йил июнь ойида буздирилган мол-мулкимиз холис баҳоловчи томонидан 607,709,346 сўмга баҳоланди. Мана, 1 йилу 9 ойдан бери на компенсация пули ва на ваъда қилинган шаҳарнинг аҳоли гавжум жойидан 1,302,05 кв.м. ер майдонидан дарак йўқ. Ўтган вақт мобайнида мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Судма суд юриб овораю сарсон бўлиб юрибмиз» , – дейди «Аҳмат Нур Сайроб» фермер хўжалиги бошлиғи Аҳмад Тангриқулов.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шикоят аризаларимиз республика Бош прокуратурасидан вилоят прокуратурасига, ундан шаҳарга ошгани-ошган. Прокуратура ходимларининг ҳам иш принципи кишини ажаблантиради. Шикоят қилиб борсак, судга беришимизни маслаҳат қилишади. Судма суд сарсон бўлиб юрганимизни айтсак, «Биз суднинг ишига аралашолмаймиз, суд иши тугасин, кейин кўрамиз», дейишади. Суд бизни ҳимоя қилмай қарор чиқарганини маълум қилсак, суднинг қарорини ўзгартира олмасликларини айтишади.

    Хуллас, боши берк кўчада қолиб кетдик. Хўжалигимизнинг солиқлардан қарздорлиги ортиб бормоқда. Банкдан олинган кредитни ҳам қайтара олмаяпмиз. Ҳатто, ишчиларимизнинг ҳам маошидан қарздорлигимиз бор. Агар бузиб ташланган иншоотларимиздан чиққан қурилиш материалларини ўзимиз олганимизда эди, шуларни сотиб бўлса-да қарзларимизни бир мунча камайтириб турардик. Устига-устак, ёнимиздаги трансформаторни бир пайтлари шаҳар ҳокимининг хатига кўра сотиб олиб янгилаганди, энди бўлса электroseт унга ҳам эга чиқиб турибди.

    Чиндан ҳам, бугун шаҳримиз кундан кунга чирой очмоқда. Улкан бунёдкорликларни кўриб қувоняпмиз. Рости, савдо комплексимизнинг буздирилганидан хафа эмасдим. Чунки унинг ўрнида ислом оламида машҳур бўлган бобокалонимиз Имом Термизий номи билан жоме масжиди ҳамда халқаро илмий марказ бунёд этиляпти. Бундан қувонаман ва бундай савоб ишни қўллаб-қувватлайман. Бироқ, шундай муборак ном билан табаррук маскан қурилишида бизни норози қилишаётганидан, судма-суд сарсон бўлаётганимиздан таажжубдаман. Энди суддан ҳам, у чиқарадиган қарордан ҳам умидим, ҳам ишончим, қолаверса, суд иши учун тўланадиган давлат божи учун пулим ҳам қолмади. Бирдан бир сўнгги умидим Президентимиз, Ҳукуматимизнинг инсонпарвар сиёсатидан.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Олий судда ҳақиқат қарор топди – туманлараро иқтисодий судларнинг қарори бекор қилинди

    Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида даъвогар Бойсун туманида жойлашган «Аҳмад Нур Сайроб» фермер хўжалигининг жавобгари Термиз шаҳар ҳокимиятига нисбатан «607,709,346 сўм компенсацияни ундириш ҳамда Термиз шаҳар ҳудудидан 1,302,05 кв.м ер майдони ажратиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида»ги даъво аризаси юзасидан дастлабки даъво аризасига қўшимча даъво аризаси киритилди.

    Даъвогар «Аҳмад Нур Сайроб» фермер хўжалигининг даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 1902-171/138-сон иқтисодий иш Денов туманлараро иқтисодий судида 2018 йил 16 март куни кўрилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

    Иш кассация тартибида Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг кассация судлов ҳайъати томонидан 2018 йил 13 сентябирида кўрилиб, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида кассация қарори қабул қилинган.

    Иш назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2019 йил 16 январда кўрилди. Бу ҳолатлар судлов ҳайъатининг қарори билан тадбиркор фойдасига аниқланди. Олий судда Денов туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят иқтисодий суди кассация судлов ҳайъати 2018 йил 13 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш 2019 йил 5 март куни бошланди ва ишни кўриш 2019 йил 12 март кунига қолдирилди. Мазкур судда жавобгар «Сурхон ипаги» МЧЖдан вакил келмагани ҳамда яна бир жавобгар – Термиз шаҳар ҳокимиятидан ташриф буюрган вакилнинг суд ишида масъулиятсиз қатнашгани боис суд иши яна бошқа кунга қолдирилди...

    Бирим икки бўлсин, деган тадбиркорнинг, тескарисига иккиси ўн бўлди

    Тадбиркор дастлабки даъво аризаларида иқтисодий суддан – жавобгарлардан Сурхон ипаги» МЧЖ ҳамда Термиз шаҳар ҳокимияти зиммасига 607,709,346 сўм компенсацияни тўлаб бериш ва Термиз шаҳар ҳудудидан 1,302,05 кв.м ер майдони ажратиб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Гарчи жавобгар томонидан тадбиркорга зарар етказилган бўлса-да, улар жавобгарлардан зарарни ундиришни сўрамаган. Бироқ жавобгарлар қонуний равишда тўланиши лозим бўлган компенсация пулларини тўламади, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ваъда қилинган ер майдони ажратиб бермади. Салкам икки йилдан буён тадбиркор ўз фаолиятини юрита олмасдан, аксинча, судма-суд сарсон бўлиб юрибди. Оқибатда у ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўриб келмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси IPКнинг 13-моддаси 4-қисмида тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектларининг фойдасига талқин этилади, деб белгиланган.

    Даъвогар «Аҳмат Нур Сайроб» фермер хўжалигининг Термиз шаҳар Р.Соатов кўчасида жойлашган «Чинор» номли тўйхонаси 500 кишига мўлжалланган. Бир киши учун ўртача 4 минг сўмдан олинганда ҳам 500 киши учун камида битта тўй бир кунда 2 миллион сўм даромад келтиради. Бу бир ойда 60 миллион сўм даромад дегани. Ошхона эса бир кунда камида 1 миллион сўм даромад келтиради ва бир ойда 24 иш куни ҳисобланган тақдирда 24 миллион сўм даромад келтиради. Даъвогар «Аҳмат Нур Сайроб» фермер хўжалигининг хусусий мулки бўлган бино-иншоотлардан Термиз шаҳар ҳокимиятининг айби билан 2017 йил июнь ойидан ҳозирги кунгача фойдалана олинмасдан келмоқда. Бу кўрилган зарарлар қонун талабига кўра, Термиз шаҳар ҳокимияти томонидан тўлиқ қоплаб берилиши керак эмасми?! Шу боис даъвогар тадбиркор суд ишига қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Унга кўра, Термиз шаҳар ҳокимияти томонидан фермер хўжалигига етказилган зарар – 60 миллион сўм х 21 ой = 1 миллион 260 минг сўм. 24 миллион сўм х 21 ой = 504 миллион сўм. 1 миллион 260 минг сўм + 504 миллион сўм = 1 миллиард 764 миллион сўм.

    Жабрдийда тадбиркор навбатдаги суд ишида компенсация ва етказилган моддий зарарни тўлаш ҳамда Термиз шаҳар ҳудудининг аҳоли гавжум ва савдо-сотиқ учун қулай бўлган жойдан 1,302,05 квадрат метр ер майдони ажратиб бериш ҳақида тадбиркор фойдасига чиқариладиган қарордан умидвор.

    18.03.2019, 11:54   Изоҳ (0)   19373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бош прокурорга мурожаат қилди

    18.03.2019, 11:01

    Самарқандда 2 минг долларга «опий» сотган аёл қўлга олинди

    18.03.2019, 10:51

    Ўзбекистон самолётларида энди интернет пакетларни сотиб олиб, пластик карта орқали тўлаш мумкин

    18.03.2019, 10:24

    Андижонда жиноятчиликка қарши фаол курашганларга 138 миллион сўм пул мукофоти берилди

    18.03.2019, 10:16

    Бош прокуратура МИБ фаолияти қайта кўриб чиқилиши кутилаётганини рад этди

    18.03.2019, 09:15

    Тошкентда ЙПХ инспекторлари янги формани синовдан ўтказаётгани тасдиқланди

    18.03.2019, 08:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.