16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тоғли ҳудуддаги тезкор бўлинмалари ва ДХХ чегара қўшинлари томонидан фуқаро С.Д. исмли аёл соф оғирлиги 460 грамм бўлган «опий» гиёҳвандлик моддасини фуқаро А.Р.га 2000 доллар эвазига сотган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Маълум бўлишича, Ургут тумани Қуйи Алгар МФЙда яшовчи фуқаро С.Д. вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-ЙПХ отряди штаби ёнида жойлашган ошхона олдида, ўзига таниш бўлган Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро А.Р.га гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган. Гиёҳванд модда А.Р.нинг бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинасининг орқа ўриндиғи тагидан топилган.
Суриштирув давомида фуқаро С.Д. доимий равишда кўп миқдорда «опий» гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.
Изоҳ (0)