• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижтимоий тармоқлардаги трендлар: Янги Зеландиядаги даҳшат. Ички ишлар ходимларининг янги формаси. Китоб ўқиш бўйича рекорд қўя оламизми?

    Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида кўп муҳокама қилинган мавзулар ва энг яхши пост, изоҳлар билан навбатдаги дайжестимизда таништиришни бошлаймиз.

    Ижтимоий тармоқда нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунёни титратган воқеа бу Янги Зеландияда жума куни содир этилган даҳшатли террорчилик ҳаракати бўлди. Бир неча террорчи жума куни икки масжидга қуролланган ҳолда кириб, у ерга ибодат учун келган намозхонларни шафқатсизларча отиб кетиши натижасида 50 нафарга яқин инсон ҳалок бўлди. Бу воқеаларга бутун дунё ўз муносабатини билдирди. Террор номига лаънатлар ўқилди. Инсонлар динидан ва ирқидан қатъий назар терроризмни қоралаб, мусулмон биродарларга ўз ҳамдардликларини билдириб, улар билан бирга эканлигини айтди. Қуйида ушбу воқеаларга доир муносабатлардан ҳаволалар келтирамиз.

    Абдуллаев Ҳамидулло

    Янги Зеландия бош вазири мусулмонларга ҳамдардлик билдириш асносида пайғамбаримизга саловат, Аллоҳга ҳамд айтиб ўз нутқида давом этди.

     
    Абдулҳодий Юсуф

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Канадалик ғайримусулмонлар жума вақтида масжид атрофида бир қатор туриб мусулмонларни ҳимоя қилиб чиқишибди. Аллоҳ ҳидоят берсин!

     
    Шаҳром Рустамов

    Энг: This was left of the entrance of Husby mosque today. Beautiful act from our Christian friends.

    Ўзб: Олдимиздаги Masgid Husby масжиди олдига гул қолдириб кетишибди ушбу хат билан. Одам севинди буни кўриб:

    «Мусулмон ака-опаларга: Янги Зеландиядаги террор амалиётидан қаттиқ қайғудамиз. Ўзаро фарқларимизни қабул қилган ҳолда бу дунёда бирликда яшашимиз насиб қилсин.

    Сизларнинг насроний дўстингиз».

     
    Умар Авазов

    Голландияда яшайдиган Янги зеландиялик бу бола кеча жума намозига гул кўтариб келиб, кўзида ёш билан мусулмонлардан узр сўрабди. Видеони қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин.

     
    Хуршид Йўлдошев

    Ҳар қандай террор ҳужумидан мақсад одамларда қўрқув уйғотиш ва бу қўрқувнинг узоқроқ ва таъсирлироқ бўлишига эришишдир. Янги Зеландиядаги террор ҳужумини видеога олиб, тарқатишдан мақсад ҳам шу. Ўша видеони кўчирволиб тарқатиб, турли гуруҳларга ташлаётганлар ўша террорчининг мақсадига хизмат қилишяпти. Бошни ишлатинглар, бунчалик лақма бўлиш керакмас.

    Тасодифан бирор ерда кўрсангиз майли, яна уни тарқатиб роҳат оласизларми?

    15 март куни мудҳиш воқеадан кейин австралиялик исломофоб, сенатор Фрейзер Эннинг «мусулмонлар ўлгани билан уларнинг айблари камайиб қолмайди, одатда улар жиноятчи бўлади», деган эди. Бугун ушбу гапларига изоҳ бераётган пайтда бир ўсмир бола унинг бошини тухум билан «чақиб» қўйди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    Галина Нам

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook
    Гамильтон шаҳрида юзлаб одамлар масжидда ўлдирилган мусулмонларни хотирлашга чиқиб, исломофобларни қораламоқда.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Хайрулла Ҳамидов

    Таъзия

    Осмон қараб турди, ер чидаб турди,Ваҳшийлик тўнига бурканди лаин.Оғир бир сукунат суқилиб кирди,Зотан ўлим ҳақу, оқибат тайин...

    Дилни мозий қучган хун ўти еди,Бутун башарият тутинди гувоҳ —Бу гул қисматларнинг ҳаёти эди,Компьютер ўйини эмасди, эвоҳ.

    Биламан, миллиард ғичирлар тишлар,Қўллар буғмоқ истар ул шарафсизни:Аллоҳнинг уйида бўлди бу ишлар,Аллоҳнинг уйида, эшитяпсизми?!

    Очилди жамики орий пардалар,Олам ўз иқрорин сочди охири:Қиёмат жумада келар, дердилар,Бугун содир бўлди кичик зоҳири.

    Йиғладим онамни йўқотган каби,Синглимдан айрилган акадек, дўстлар.Аллоҳнинг ёнига кетди талабиАллоҳнинг Ўзини таниган кўзлар.

    Биргина, биргина юпанчим шулки –Бари ўч, бари хун ётур ғалвирда:Ҳали ҳаммасини қиёмат тонгиКўрамиз Майдонда, жонли эфирда!

    * * *

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги иккита масжидга миллатчи, террорчиларнинг бостириб кириб, намозхонларни ўққа тутиши оқибатида юз берган фожиа қурбонлари ҳаққига Қуръон тиловати қилишни тавсия қилди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Террорнинг миллати йўқ, дини йўқ, у барча даврда, барча халқ ва дин кишилари томонидан лаънатланади. Ушбу жирканч террористик ҳужум дунёни яна бир бор терроризмга қарши бирлаштирганига гувоҳ бўлдик, илоҳим дунёда тинчлик бўлсин, бицин терроризм!

    Ички ишлар ходимлари янги кийим олди

    Ички ишлар ходимларининг янги формалари жамоатчиликка тақдим этилди. Ижтимоий тармоқда янги форма ҳақида турли қарашдаги постлар ёзилди.

    Хамза Жумаев

    ИИВ ходимларининг янги формаси менга ёқди. Агар улар озишса материал анча эконом бўлади. Бу бюджетга фойда...

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Telegram’даги «Troll.uz» канали ҳам бунга атаб пост қолдирди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Азико Мадаминов

    Энди Германиядан турист келса ўз уйидек ҳис қилади, лекин Исроилдан келса ғалати бўлишади. Айтдим қўйдимда...

    Сиз ҳам рекорд китобига киришингиз мумкин!

    Республика ёш ижодкорлар кенгаши Ўзбекистонни овқат борасида эмас, китобхонлик борасида Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш ниятида лойиҳа бошлабди. Бу ҳақда кенгашнинг Telegram-канали хабар қилди.

    «Менинг китобхон юртим» мегалойиҳаси ўз қаҳрамонларини чорлайди!

    Дунёни китобинг билан забт эт, Ўзбекистон! «Ўткан кунлар»инг билан ёруғ келажакка юзлан!

    10 апрель соат 17:00 да пойтахтимизнинг «Пахтакор» стадионига жам бўлиб, оламшумул воқеага ўзинг гувоҳ бўл!

    Гиннеснинг рекордлар китобига Ўзбекистон номи муҳрланадиган кун минглаб ўзбекнинг бир сафда бўлишидан мағрурмиз!

    10 апрель — Абдулла Қодирий таваллуд топган куни Тошкентда янги дунё рекорди ўрнатилиши мумкин!

    Шу куни Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи ўқилади ва энг кўп тингловчи аудиториясини йиғиш бўйича дунё рекорди янгиланади. Аввалги рекорд 2018 йил 3 март куни Ҳиндистонда ўрнатилган. Махараштра штатидаги рекордда 6 минг 786 нафар китобхон иштирок этган.

    Рекорд иштирокчиси бўлинг ва китоб ўқиш, уни тинглашни тарғиб қилинг!

    Ўзбекистон туризми яна Европа футболида реклама қилинди
    Эркин Ғайбуллаев

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Навбат Ла Лигаъга!!! Яшавор «Ўзбектуризм»!

    Ўзбекистон бренди Испания футбол майдонларида пайдо бўлди!

    * * *

    «‎Халқ билан мулоқот» гуруҳига қўйилган пост бироз кинояли бўлса ҳам, ундаги мақсад кўпчиликка етиб бориши учун дайжестимизда келтиришга қарор қилдик. Йигитлар, ҳақиқатан ҳам, яхши эмас қизларга жой бермасдан безрайиб ўтириб олиш!

    Ситора Алимова‎

    Биламизки, метронинг «Амир Темур хиёбони» ва «Пахтакор» бекатларида вагондаги опа ёш болали, ногирон ва ёши катта йўловчиларгаларга жой беришни таклиф этади. Илтимос, шу жойга «Ўғил болалар, жентлмен бўлиб, қизларга ҳам жой беринглар» деб қўшиб қўйсин. Раҳмат!

    Telegram’да нима гаплар?

    Блогер Нозим Сафари ўзининг Safari каналида яхши пост ёзибди.

    «Хира мовий нуқта»

    1990 йил 14 февраль куни Ердан 6 миллиард километр масофада Voyager 1 космик кемасидан олинган Ер сайёрасининг фотосурати.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Суратдаги мана бу нуқтага эътибор билан қаранг. Худди шу ер, шу ер бизнинг уйимиз! Мана шу — биз! Яқин кишингиз, сиз таниган-билган, кўрган-эшитган — ҳаммаси шу ердан макон топган. Мутаассиб диндорлар, минглаб мафкураю иқтисодий таълимотлар, инсоният тарихида ўтган ҳар бир термачи-ю овчи, қаҳрамон-у қўрқоқ, тамаддунлар бунёдкори-ю вайронкори, олам сарвари аталмиш подшоҳ-у оддий бир деҳқон, ошиқ-у маъшуқ, ота-она-ю уларга умид тўла кўзларини тиккан фарзанд, машҳур ихтирочи-ю изланувчи, ахлоқ пешвоси-ю нобоп сиёсатчи, «супер юлдуз»у «олий раҳнамо» — барча-барчаси шу ерда — Қуёш шуъласида сузиб юрган гирдибодда умр кечиради.

    Замин — улкан коинот бағридаги митти саҳна. Шон-шавкат ва ғалаба илинжида дарё-дарё қон тўккан генерал-у императорларни эсланг. Улар ана шу гирдибоднинг биргина заррасига оний фурсат эгалик қила олган, холос. Айни шу «нуқта»нинг бир пучмоғида умр кечирувчи инсонлар унинг бошқа томонида яшовчи ўзларидан деярли фарқ қилмайдиган турдошларига мислсиз зўравонликлар қилгани, улар ўртасида тушунмовчилик нақадар одатий ҳол эканини, бир-бирининг қонига қанчалар ташна бўлганию бир-бирига нафрати кўкка ўрлаганини бир мулоҳаза қилиб кўринг. Ана шу милтираб турган шуъла бу дунёдаги мунофиқлигу манманликларимиз, коинотдаги энг нуфузли мавқе бизга тегишли деган сохта тасаввурларимиз асосини ларзага келтирса не ажаб…

    Карл Саган, астрофизик, публицист

    Twitter оламига қисқа саёҳат қиламиз.

    https://twitter.com/Umid_Esperanca/status/1106468098788507649

    Сериаллар тарихида энг машҳур қаҳрамон "Қашқирлар макони"даги Сулаймон Чақир бўлса керак.
    Кинода уни ўлдиришганда, жаноза ўқишган йиғилишиб сериал мухлислари ))

    — Herolion (@Aslanov_K) March 16, 2019

    Чарзпалак диги Эгамбэрди. Карим Мирҳодиевни кўчада кўриб қоган мухлислари "Сиқилма, бу ҳаммаси кино, ўтиб кэтади" дийишаркан

    — ФМ (@_mak_tub_) March 16, 2019

    Ўтган ҳафтанинг сўнгидаги асосий мавзуларни сиз азизларга етказишга ҳаракат қилдик, лекин биз қўйиб улгурмаган минглаб постлар қолгани ҳақиқат. Улар билан навбатдаги дайжестларимизда таништиришда давом этамиз, сиз эса бизни кузатишда давом этинг.

    Исроил Тиллабоев тайёрлади.

    18.03.2019, 18:11   Изоҳ (0)   23599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда кўчада яланғоч ечиниб олган эркак тадбиркор эмас, руҳий касал бўлган

    18.03.2019, 18:05

    Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухорода чанг аралаш кучли шамол кузатилди (фото)

    18.03.2019, 16:52

    Ўзбекистонда Қозоғистоннинг янги элчиси тайинланди

    18.03.2019, 16:17

    Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси қимматлади

    18.03.2019, 16:08

    3 ёшли Исломбекнинг оққонни енгишига ҳисса қўшайлик

    18.03.2019, 16:02

    Қарши давлат университети профессорлари Жаҳон банкининг 2 миллиард сўмлик грантини қўлга киритди

    18.03.2019, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.