• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда кўчада яланғоч ечиниб олган эркак тадбиркор эмас, руҳий касал бўлган

    Жорий йилнинг 15 март куни «Озодлик» радиосининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Андижонлик тадбиркор ҳокимга қип-яланғоч ечиниш билан норозилик билдирди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда 12 март куни Андижон вилоятининг Асака шаҳар марказидаги Нажмиддин Кубро кўчасида жойлашган Paynet будкасини бузиш талаби билан Асака шаҳар ҳокими келган пайтда дўконча эгаси бизнесини сақлаб қолиш учун норозилик тариқасида қип-яланғоч бўлиб ечиниб, йўлга ётиб олгани ҳақида сўз боради.

    Фото: Telegram

    Ушбу мақола ва кийимсиз ҳолатда ерда ётган йигитнинг сурати тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди ва бу ҳамон давом этмоқда. Айримлар ҳокимни қораласа, баъзилар яланғоч ҳолатдаги йигитга нисбатан салбий фикрларни билдиряпти. Ҳатто «Бу йигит соғлом эмасдир», деган мазмунда ўз мулоҳазасини баён қилганлар ҳам йўқ эмас. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиб, тадбиркор билан суҳбатлашиш мақсадида «Дарё» мухбири журналистик суриштирув олиб борди.

    «Маълумотлар ёлғонлигидан ҳайрон бўлдим»

    Суриштирув бошида Нажмиддин Кубро МФЙга қарашли Амир Темур кўчасидаги Paynet будкасига бориб, у ерда февраль ойидан буён ишлаётган Бобурбек Мирзаев исмли йигитни суҳбатга тортдик:

    — Ишонсангиз, бир неча кундан бери кўплаб одамлар келиб, «Paynet’ингни олдида бир йигитни ечинтирибсан. Ўзи нима бўлди?», дея турли саволлар беришяпти. Ўзим интернетга кам кираман. Куни кеча бир танишим интернетга чиққан расм ва мақолани кўрсатди. Очиғи, мақоладаги фикрларни ўқиб, ҳайрон бўлдим. Барчаси ёлғон. Бу ерда ишлаётганимга бир ярим ой бўлди. Бирор марта ҳокимиятдан кимдир келиб, будкани бузишимиз шартлигини айтгани йўқ. Ҳеч ким безовта қилмаган. Яланғоч ечинган йигит кимлигини билмайман ҳам. Лекин уни ўзи ечинганини кўрдим.

    Йигит ечиниб ётиб олган будка олдидаги жой.

    Йигит ечиниб ётиб олган будка олдидаги жой.
    Фото: «Дарё»

    Ўша куни тушликдан кейин у йигит мана бу тўрт кўчанинг ўртасига қулоқларини қўллари билан беркитиб олиб, ўтириб олди. Бир зумда машиналар тирбандлиги ҳосил бўлди. Шу пайт мазкур ҳудуднинг ички ишлар нозири Ойбек ака Matiz’ида йигит олдига келиб, тўхтади ва унга бир нималар деб гапириб, машинасида дўконим олдига келди. Мен бу манзарани будкамдан чиқмаган ҳолда кузатганлигим боис гапларини эшитолмадим. Ойбек ака машинасидан тушмасиданоқ кўча ўртасида ўтирган йигит кийимларини еча бошлади. Бундан мен ҳам ҳайрон бўлдим. Одамлар кўп эди. Улуғбек ака уни олдига югуриб борди ва бир амаллаб йўл четига, яъни машинаси олдига олиб келди. Машинага солмоқчи бўлди. Бироқ у тинчланмай, бунга кўнмай, ечинишда давом этиб, ерга ётиб олди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, яна бир ИИБ ходими машинада ташриф буюрди. Ойбек аканинг машинасига йигитни зўрға солишди ва кейин уни қаергадир олиб кетишди. Қолган нарсадан бехабарман. Ижтимоий тармоқларга чиқиб кетган расмда Matiz’ни ҳам кўриш мумкин. Ўша автоулов Ойбек аканики эди. Кимдир кўчанинг нариги юзидан бу ҳолатни расмга олган шекилли. Лекин нима бўлганда ҳам бошқа бир одамни асоссиз гаплар билан ечинган пайтидаги суратини интернетга чиқариб юбориш ақлга сиғмайдиган иш. Бу нафақат Асака, Андижон ёки Ўзбекистон, балки бутун мусулмонлар учун ҳам уятли манзара.

    Фото: «Дарё»

    «Укам ҳеч қандай тадбиркор эмас»

    Шундан сўнг биз суратдаги йигит ким эканлигига аниқлик киритдик. У 1984 йилда Асака шаҳрида туғилган (йигитнинг исми таҳририятга маълум). Унинг тўнғич опаси билан суҳбатлашдик:

    — Биз умуман бошқа маҳаллада яшаймиз. Ўша куни укам у тарафларга нима иш бўйича борганини билмайман. Аммо бу ҳолат содир бўлмасидан ярим соат аввал гаплашганимда ҳолати яхши эди. У 2014 йили руҳий саломатлигида муаммо юзага келгани туфайли вилоят психоневрология шифохонасида даволанган ва рўйхатда туради. Биз бу ҳақда маҳалла-кўй, таниш-билишларга уялиб, орият устун келиб, индамай юргандик. Ўшанда шифокорлар укамга асабийлашмасликни, уни қаттиқ сиқилишдан сақлашимизни, йўқса яна касали қийнашини айтишганди. Укам оилали ва бир нафар қизи бор. Аммо келинимиз билан келишолмаганлиги учун хотини вақтинча ота-онаси билан яшаётганди. Шу кунларда уларни уйимизга қайтариб олиб келиш ниятида юрганди. Балки шахсий ҳаётидаги ушбу ҳолатлар бўйича чуқур ўй-фикрда бўлгани боисми, уни яна касали безовта қилгандир. Укам ҳеч қандай тадбиркор эмас. Айни пайтда ишсиз. Унга алоқаси йўқ маълумотлар ва ечинган ҳолатдаги расми интернетга чиқиб кетганини маҳалла ички ишлар нозиридан эшитдим. Тўғриси, жуда ҳам қаттиқ ранжидик. Интернетда туҳмат хабарлар билан овоза қилган инсонларга ҳам жазо бордир.

    Укам 15 мартдан бери вилоят психоневрология шифохонасида стационар тартибда даволаняпти. Ҳолати яхшиланяпти. Унинг расми интернетга чиқиб кетганини ўзига айтмоқчи эмасмиз. Негаки у бу пайтда ўзида бўлмаган. Эртага таниш-билишлар олдида юзи шувут бўлишини истамаймиз. Шу боис унинг исми-фамилияси, яшаш манзилимизни сизлар ҳам ёзмай қўяверинглар илтимос.

    «2014 йилидан бери назоратда туради»

    Ечиниб ерга ётиб олган йигит тўғрисида маълумот олиш мақсадида Андижон вилояти психоневрология диспансери бош врачи Ойбек Бувабековга ҳам юзландик:

    — У 2014 йилдан бери диспансеримиз назоратида туради. У стационар тартибда 2014 йилнинг 8 апрелидан 10 майига қадар даволанган. Унга биполяр аффектив бузилиш, гипоманиянинг жорий кўриниши ташхиси қўйилган. 2017 йилнинг июль ойида ҳам 10 кун даволанган. Унинг касаллиги кўриниши беморларда кайфиятнинг кўтарилиб кетиши, улуғворлик васвасаси, ҳаракатларнинг ноадекватлиги, уйқусизлик ва ўзи қилаётган хатти-ҳаракатларига танқид йўқолиши билан кечади. Ўзини-ўзи назоратга ололмайди. Шифохонамизга 15 март куни руҳий ҳолати қайта ўзгариб қолганлиги сабаб яна даволанишга ётқизилди. Ҳозир у кечаю кундуз шифокорлар назоратида.

    Биз суриштирув мобайнида Асака тумани ҳокими ўринбосари, Асака шаҳар ҳокими Хурсандбек Йўлдошевнинг ҳам ушбу ҳолат юзасидан фикрларини олмоқчи бўлдик. Аммо у қўнғироқларимизга жавоб бермади.

    18.03.2019, 18:05   Изоҳ (0)   240387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухорода чанг аралаш кучли шамол кузатилди (фото)

    18.03.2019, 16:52

    Ўзбекистонда Қозоғистоннинг янги элчиси тайинланди

    18.03.2019, 16:17

    Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси қимматлади

    18.03.2019, 16:08

    3 ёшли Исломбекнинг оққонни енгишига ҳисса қўшайлик

    18.03.2019, 16:02

    Қарши давлат университети профессорлари Жаҳон банкининг 2 миллиард сўмлик грантини қўлга киритди

    18.03.2019, 15:49

    Узун тумани Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади (фото)

    18.03.2019, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.