17 март, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 31-тур баҳслари доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Бавария»ни мағлубиятга учратган (1:3) «Ливерпуль» жамоаси меҳмонда «Фулҳэм»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 26-дақиқасида Садио Мане ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқага келиб Райан Бабел ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 7 дақиқа ўтиб Жеймс Милнер «Фулҳэм» дарвозасига пенальтидан ғалаба голини урди ва учрашув қаҳрамонига айланди (2:1).
Шу куни Маурицио Сарри қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Эвертон» меҳмони бўлди.
Учрашувда Ришарлисон Андраде (49) ҳамда Гилфи Сигурдссон (72) томонидан киритилган голлар мезбон жамоанинг ғалабасини таъминлади (2:0).
Шу тариқа «аристократлар» уч очкодан маҳрум бўлди.
АПЛ
17 март, якшанба
«Фулҳэм»—«Ливерпуль» 1:2
Голлар: 0:1 — 26 Мане, 1:1 — 74 Бабел, 1:2 — 81 Милнер«Эвертон»—«Челси» 2:0
Голлар: 1:0 — 49 Ришарлисон, 2:0 — 72 СигурдссонЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)