АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уй аппаратининг собиқ бошлиғи Жон Келлидан маъмуриятдан қизи Иванка Трамп ва унинг эри Жаред Кушнерни бўшатишини сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Трамп маъмуриятда болалари ишлаши тўғри эканига доим шубҳа қилган. У Жон Келлини Оқ Уй аппарати бошлиғи этиб ишга олганида, унинг олдига муҳим вазифа қўйган: «Болаларимни ишдан бўшатиб, Нью-Йоркка қайтариб юборинг».
Трамп тез-тез Иванка ва Жаред «ўйин қоидаларини билмаслиги»дан ва ОАВда салбий материаллар пайдо бўлишига сабаб бўлаётганидан шикоят қилган.
Келли давлат раҳбарини уларни бўшатиш қийин эканидан огоҳлантирган. Шундан сўнг Трамп ва Келли охири уларнинг ўзи бўшашга қарор қилгунча ишини ва ҳаётини жуда қийинлаштириб юборишга келишган.
Лекин Иванка ва Жаред барча қийинчиликни енгиб ўтган. 2018 йил декабрда эса Келлининг ўзи вазифасидан озод этилган. Шундан сўнг бу икки ёш Трамп маъмуриятида янада ўзига ишончи ортиб, ишлай бошлаган.
Изоҳ (0)