«Московская Масленица» фестивали меҳмонлари бир ярим минг порсиядан ошиқроқ ўзбек ошини танаввул қилди, деб хабар берди Sputnik.
1 мартдан 10 мартга қадар давом этган «Московская Масленица» фестивалига жами беш миллионга яқин киши ташриф буюрган. Фестиваль марказдаги 24 та майдонларда ва Москва атрофида жойларда, шунингдек, шаҳар боғларида бўлиб ўтди.
Меҳмонлар барча учун мўлжалланган пазандачилик мастер классларида, кўча ўйинларида ва турли оммавий ўйин-кулгуларда иштирок этди.
Изоҳ (0)