Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Март—апрель ойларида Жанубий Корея пойтахти Сеулда Наврўз байрамига бағишланган маданият тадбирини ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Маданият вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу маданият байрамида ўзбекистонлик санъаткор ва ижодкорлар иштирокида катта концерт уюштирилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда бир қатор музокаралар олиб борган.

Ташриф доирасида у «Жанубий Корея—Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми котибияти директори Лим Чёл Ви билан учрашган. Учрашувда икки мамлакат маданият вакиллари иштирокида ҳамкорликдаги маданий тадбирларни ўтказишга келишиб олинган.

Сентябрь ойида Ўзбекистонда Корея кўргазмасини ташкил этишга келишилган. Бундан ташқари, 2020 йилда Ўзбекистон музей ходимларининг Жанубий Кореяда малака оширишлари масаласида музокаралар олиб борилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар