28 февраль куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи Ҳ.Р. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 3 июнь куни Истиқлол кўчасида яшовчи Ш.Ж. исмли таниши унинг уйи хонасидан 2 100 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, кўрилган чоралар натижасида Ш.Ж. қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)