Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Урал федерал округидаги Ўзбек миллий маданияти марказлари ва Ўзбекистон бош консулхонаси раҳбарлари ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Бизнес вакиллари иштирокидаги тадбирда ўзаро ҳамкорлик масалалари, келгусида биргаликдаги тадбирлар ташкиллаштириш ҳамда Урал федерал округи ҳудудида бўлиб турган ва мураккаб қийин вазията тушиб қолган ватандош меҳнат мигрантларига ёрдам бериш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
«Учрашув якунига кўра Екатеринбург шаҳрида Наврўз байрамини биргаликда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича келишувга эришилди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)