Ҳукумат қарори билан Дониёр Аҳмедов Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.
Инспекция давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темирйўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.
Изоҳ (0)