Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов давлат рақами 40 У 050 ҚА бўлган Lacetti автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар, Чархий кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан техник соз ҳолда топилди.

Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу шахс ва унинг автомобили ҳақида маълумотга эга бўлганлардан бу ҳақда ички ишлар идораларига хабар беришлари сўралган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Дунё
Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)