25 февраль куни Сочидан Москвага учаётган Нордвинд авиакомпанияси бортида москвалик 16 ёшли йигит инфарктолди ҳолатида бўлган йўловчи умрини сақлаб қолди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
Маълум бўлишича, тиббиёт мактаби ўқувчиси бўлган Богдан онаси билан Сочидан дам олишдан қайтаётган бўлган. Шу вақтда самолётдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашган ва ҳушини йўқотиб, бурнидан кучли қон кетган.
Самолёт бортида тиббиёт ходимларининг йўқлиги ва шифокорлар билан маслаҳатлашиш учун ер билан боғланишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли йигит ёрдамга шошилган.
У йўловчининг оғиз бўшлиғини қондан тозалаб, ўпка-юрак реанимациясини ўтказган. Богданга икки борт кузатувчиси ёрдамлашган. Йигит йўловчида инфарктолди ҳолат деб тахмин қилганлиги сабабли самолёт командири яқинроқ аэропортга фавқулодда қўнишга қарор қилган.
Самолёт Воронежга қўнган ва йўловчи касалхонага олиб кетилган.
Изоҳ (0)