Uzbekistan Airways Афғонистон ва Покистоннинг чегарага туташ ҳудудларидаги беқарор вазият туфайли, Ҳиндистон, Покистон ва Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларига рейслар жадвалларида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Компания бундай ноқулайликлар учун узр сўраб қолган ва рейслар ҳақидаги маълумотни аэропортларда ёки авиакомпания ваколатхоналарида аниқлаштиришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Ҳиндистонга тегишли иккита ҳарбий самолётни уриб тушириши ортидан бир нечта авиакомпанияларга тегишли самолётлар парвози тўхтаб қолди.
Покистон ва Ҳиндистон устидаги ҳаво кенгликларидаги мураккабликлар туфайли Air India ва Аэрофлот авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт Ўзбекистондаги ҳаво ҳудудида вазият юмшашини кутаётган эди.
Шунингдек, Тошкент — Амритсар йўналишида учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли борт рақами UК-67007 бўлган Boeing 767-3СB(ER) самолёти Тошкент шаҳрига қайтиб келган эди.
Изоҳ (0)