Татаристон президенти Рустам Минниханов бугун Қозоннинг Ўзбекистондаги бош консули Фариддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Татаристон Республикаси Ҳукумат уйида бўлиб ўтди.
«Рустам Минниханов Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулига янги лавозимда муваффақият тилади. Шунингдек, Қозон шаҳридаги Бош консулхонани очиш учун миннатдорчилик билдирди», — дейилади хабарда.
«Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонасининг пайдо бўлиши савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни янада юқори даражага кўтаришга имкон беради», — дейди Рустам Минниханов.
Мавзига доир: Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули этиб тайинланди.
Изоҳ (0)