Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 23 февраль куни соат 16:39 да А.Утепов кўчасида жойлашган «Қорақалпоқ қурилиш» МЧЖга қарашли 2-сонли қурилиш бошқармаси ҳудудида портлаш рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бошқарма ишчилари Ж.Е. ва Ж.Х. ёқилғи мой сақлаш учун мўлжалланган цистернани таъмирлаш мақсадида пайвандлаш ишларини олиб бораётган пайтда портлаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Портлаш оқибатида Ж.Е. ва Ж.Х. куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)